ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. Жорий йилнинг 21 июлидан 24 июлига қадар ўтказилган якуний имтиҳон тест синовларининг натижалари Cambridge ташкилоти веб-сайтида эълон қилинди.
Тест натижаларини компьютер ишлатган ҳолда ушбу ҳавола орқали кўриш мумкин:
Ушбу кўрсатилган веб-сайтга киргандан сўнг:
1. Талабгор топширган ҳудуд танланади.
(Тошкент, Наманган, Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикаси).
2. Сўнгра президент мактабларига топширган синф танланади.
3. Номзоднинг натижасини билиш учун қидириш тугмаси босилади (Ctrl+F), сизга тақдим этилган 11 рақамлик махсус идентификация рақами терилади ва Enter тугмаси босилади.
4. Якуний босқич имтиҳонларидан ўтган номзодлар – жадвалнинг юқори қисмида кўк рангда белгиланган бўлади.
5. Якуний босқич имтиҳонларидан ўта олмаган номзодлар эса – оқ ранг билан белгиланган бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 20 фeвралида прeзидeнт Шавкат Мирзиёeв “Прeзидeнт мактабларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. Ҳужжатга кўра, прeзидeнт мактаблари мамлакатнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич ташкил этилади.