Новосибирскда Ўзбекистон фуқаролари ЙТҲга учради

ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этган, ҳайдовчи ва микроавтобуснинг 8 нафар йўловчиси, жумладан, 7 нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳат олган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. 18 август куни Россиянинг Новосибирск вилоятида К-17п трассасининг 374-километрида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда ТИВ хабар қилмоқда.

Хабарда қайд этилишича, унда бир киши вафот этган, ҳайдовчи ва микроавтобуснинг 8 нафар йўловчиси, жумладан, 7 нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳат олган.

Бош консуллик Туркияга бормоқчи бўлган ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Барча жароҳатланганлар Новосибирск вилояти Карасук шаҳар марказий туман касалхонасига жойлаштирилди.

Ушбу ҳолат юзасидан терговгача бўлган тадбирлар олиб борилмоқда.

Бош консулхона мазкур вазиятни ўз назоратига олди ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тиббиёт муассасалари билан алоқа ўрнатди.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатишича, Россиянинг Сибир федерал округи (Олтой Республикаси, Олтой ўлкаси, Бурятия Республикаси, Иркутск вилояти, Байкал орти ўлкаси, Кемерово вилояти, Красноярск ўлкаси, Новосибирск вилояти, Новосибирск шаҳри, Омск вилояти, Томск вилояти, Тува Республикаси, Хакасия Республикаси) ҳудудида фуқаролар зарур ҳолатларда Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-383-246-04-85, +7-383-246-04-84, +7-383-246-04-63, +7-383-246-04-64