Мирзиёев Мўйноқ аҳолиси даромадларини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди

Президент Мўйноқ туманига келиб, Амударё дельтасида кичик сув ҳавзаларини барпо этиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Мўйноқ туманига келиб, Амударё дельтасида кичик сув ҳавзаларини барпо этиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев уни ҳар куни қайси савол қийнашини маълум қилди

2019-2022 йилларга мўлжалланган ушбу лойиҳа сув ҳавзаларини самарали бошқариш орқали ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилашга қаратилган. 

Давлат раҳбари ҳудудда чорвачилик ва балиқчиликни ривожлантириш орқали иш ўринлари, аҳоли даромадларини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Эслатиб ўтамиз,аввалроқ  Мирзиёев ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида 20 Қорақалпоғистонга жўнаб кетгани хабар қилинган эди. Сафари давомида президент Мўйноқ, Қонликўл, Қораўзак, Тахиатош туманлари ва Нукус шаҳридаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечиради.