Ўзбекистон мактабларида ўқиш қачондан бошланиши айтилди

Халқ таълими вазирлиги янги ўқув йили нега 4-сентябрдан бошланишига ойдинлик киритди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 авг - Sputnik. Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади, деб хабар берди Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистонликлар Мустақиллик куни муносабати билан неча кун дам олиши маълум бўлди

"Мамлакатимиз умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 2019 йилнинг 4 сентябрдан бошланади", - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон президентининг 2018 йил 12 ноябрдаги "2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами муносабати билан 31 августдан 3 сентябргача дам олиш кунлари деб белгиланган.

Шу муносабат билан, умумтаълим мактабларида янги 2019-2020 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади.