Президент янги самолётининг илк суратлари пайдо бўлди

Ўзбекистон президенти учун махсус тайёрланган "Boeing 787-800 Dreamliner" самолётининг илк суратлари пайдо бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 авг – Sputnik. Интернетда Ўзбекистон президентининг бўлажак самолёти ҳақида илк маълумотлар пайдо бўлди. Бу ҳақида “Буюк келажак” эксперти Rakhmad Sobirov Facebookда хабар қилди.

“Boeing 787-800, Dreamliner VIP, Uzbek Air Force One, Registration No: UK001. MSN: 64435. Байроғимизнинг ранглари жуда ярашибди! Халқимизнинг хизматини бажаришда Президентимизга кўмакдош бўлсин бу самолёт! Бу самолёт Худо ҳоҳласа кўп йиллар хизмат қилади ва узоқни яқин қилади. Энди бемалол трансатлантик парвозларни тўхтамасдан амалга оширса бўлади!”, - дейилган хабарда.

Президент янги самолётининг илк суратлари пайдо бўлди

Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар Ўзбекистон президенти хорижий сафарларида Boeing 767-300 самолётидан фойдаланар эди. Ушбу самолётнинг парвоз узоқлиги 6 000дан - 9000 километргача. Boeing 787-800 – эса 14 000 кмгача тўхтовсиз уча олади.

Президент янги самолётининг илк суратлари пайдо бўлди