Ўзбекистон ва ЕОИИ

Янги Божхона кодекси – бу Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш йўлидаги қадамидир - Алисенов

Давлат божхона қўмитаси янги таҳрирдаги Божхона кодекси лойиҳасини умумий муҳокамага қўйди.
Sputnik

Ушбу масала юзасидан Sputnik Ўзбекистон радио эфирида Россия Федерацияси президенти ҳузуридаги халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси (РАНХиГС), иқтисодий ва ижтимоий фанлар факультети иқтисодиёт ва молия кафедраси доценти, иқтисодий фанлар номзоди Алисек Алисенов ўз фикрларини билдирди.

Янги Божхона кодекси муҳокамага қўйилди – асосий ўзгаришлар

“Янги Божхона кодексини қабул қилиш – бу 2018 йил 1 январда кучга кирган Евроосиё иқтисодий иттифоқи Божхона кодексида белгилаб берилган божхона процедураларига яқинлаштириш юзасидан оралиқдаги ўзига хос босқич бўлса керак”, - деди Алисенов.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон келажакда Евроосиё иқтисодий иттифоқи таркибига кириш ниятида ҳамда божхона процедуралари ва қоидаларини яқинлаштириш бўйича ҳаракат қилмоқда.

“Янги Божхона кодекси, менинг фикримча, божхона процедураларини сезиларли даражада соддалаштириш, божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш, бизнесни ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатадиган ва Ўзбекистон билан яқин иқтисодий алоқаларга эга бўлган давлатлар ўртасида товар айирбошлашни рағбатлаштириш бўйича замонавий ёндошувлардан фойдаланишга қаратилган”, - деди эксперт.  

Мутахассиснинг тўлиқ изоҳини қуйидаги подкаст орқали рус тилида тинглашингиз мумкин.

Янги Божхона кодекси – бу Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш йўлидаги қадамидир - Алисенов