Швейцария қирувчиси Путин делегацияси самолётини кузатиб борди

Самолёт бортида Путин ёрдамчиси ва унинг матбуот котиби – Юрий Ушаков ва Дмитрий Песков бўлган. Швейцария Ҳарбий ҳаво кучлари қирувчилари бир неча дақиқа Россия ҳукумати самолёти ортидан кузатиб борган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 авг – Sputnik. Швейцария Ҳарбий ҳаво кучларининг икки қирувчи самолёти бир неча дақиқа Женева осмонида “Россия” махсус учиш отряди самолётини кузатиб борган. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Самолёт бортида журналистлар, Путин ёрдамчиси ва унинг матбуот котиби – Юрий Ушаков ва Дмитрий Песков бўлган.  Россия делегация Франция жанубига парвозни амалга ошираётган бўлган, чунки у ерда Владимир Путин ва Эммануэль Макрон музокаралари бўлиб ўтади.

Дмитрий Песков бу ҳолат биринчи эмаслигини қайд этган.

Владимир Путин бугун Францияга бир кунлик ташриф билан келади ва президент Эммануэль Макрон билан музокаралар олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Болтиқ денгизи устидаги нейтрал ҳудуд устидан учиб ўтаётган вақтида НАТОнинг F-18 қирувчи самолёти унга яқинлашишга урингани хабар қилинган эди.