Россияга келаётган ўзбекистонлик талабалар сони ошмоқда

Россияга келаётган талабалар сони бўйича Ўзбекистон учинчи ўринга чиқди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 авг – Sputnik. Россия ФХХсига қарашли бўлган Чегара хизмати хабарига кўра, Россияга кириб келаётган хорижий фуқаролар орасида ўқиш мақсадида келаётганлар ҳам кўп, деб хабар қилмоқда ЕМИСС саҳифаси.

2019 йилнинг биринчи ярмида Россияг федерациясига 181,5 минг талабалар ўқиш учун келган. Улардан салкам 60 минг нафари Қозоғистондан, 21 минг нафари – Хитойдан  ва 14 минги – Ўзбекистондан, дейилган хабарда.

Шунингдек, Россияда Украина, Эрон, Ҳиндистон, Миср, АҚш ва бошқа мамлакатлардан ҳам талабалар жуда кўп.

Ундан ташқари, Ўзбекистонда Россиянинг бир неча ОТМлари муваффақиятли фаолият юритмоқда. Улар орасида Тошкентдаги МГУ, МГИМО, МИСиС, Губкин номли Нефт ва газ институти ва Плеханов номли Иқтисодиёт инсттутлари филиаллари ҳам муваффақиятли фаолият юритмоқда.