Қирғизистон президентликка собиқ номзод Бабанов сўроққа чақиртирилди

Қирғизистон молия полициясига Омурбек Бабанов сўроқ учун чақиртирилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 авг – Sputnik. Яқинда Қирғизистонга қайтган Омурбек Бабанов молия полициясига сўроқ учун чақиртирилди.  

Атамбаев оиласи номида бўлган мол-мулк хатлаб қўйилди

Sputnik Қирғизистон ёзишича, у полицияга келган ва “Қирғизистон” тижорат банки иши бўйича сўроқ қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бабанов 2017 йилда президент сайловларига ўз номзодини қўйганди, бироқ Сооронбай Жээнбековга мағлуб бўлди.

Жээнбеков Бабановни коррупцияда айблаб, озодликдан маҳрум этишни ваъда берган. Таҳдидлар таъсир қилди: сайлов натижаларидан сўнг Бабанов мамлакатни тарк этади. Унга нисбатан иккита жиноий иш қўзғатилади.

Бабанов 9 август куни Бишкекка қайтганди.