ТОШКЕНТ, 19 авг – Sputnik. Самарқандда АҚШга ишга бормоқчи бўлган аёл фирибгар тузоғига илиниб, йирик маблағидан айрилди.
ИИВ хабарига кўра, 2018 йил сентябрь-ноябрь ойларида Пастдарғом туманида яшовчи 33 ёшли Ш.Т.Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек кўчасида фуқаро 35 ёшли Г.С. исмли аёлни АҚШга ишга юборишликни айтиб, ундан 35800 АҚШ долларини олган.
Қайд этилишича, у шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.Т.қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.