Бундай антиқа фестиваль дунёнинг ҳеч бир мамлакатида бўлмаса керак. Ҳиндистон шимолида жойлашган икки қишлоқ аҳолиси ҳар йил август ойининг охирида бир-бирларини тошбўрон қилишади.
Gotmar Mela деб ном олган ушбу фестивалда ҳар йили бир неча юзлаб кишиар жароҳатланади, олдинги йилларда ҳатто қурбонлар ҳам бўлган, лекин шунга қарамасдан ушбу анъана йилдан йилга давом этиб келмоқда.
Афсонага кўра, ушбу байрам 300 йил олдин пайдо бўлган. Бир дарёнинг икки қирғоғида жойлашган Пандхурна ва Саваргаон номли қишлоқлар бўлган. Пандхурна қишлоғи ҳукмдори Саваргаон қишлоғи ҳукмдорининг жуда гўзал қизи борлигидан хабар топади ва тунда уни ўғирлаб қочади. Бундан хабар топган Саваргаон қишлоғи аҳолиси унга тош ота бошлашади. Пандхурналиклар эса, ўз ҳукмдорини ҳимоя қилиш мақсадида Саваргаонликларга қарши тош ота бошлайди. Натижада Пандхурна ҳукмдори ўзининг бўлажак рафиқаси билан ўз қирғоғига етиб олади.