ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Тошкентда 51-сон манзил колониясида жазо муддатини ўтаган маҳкум қочиб кетган.
ИИВ хабарига кўра, 51-сон манзил колониясида жазо муддатини ўтаган маҳкум О.А. жазо ўташ тартиби ва шартларига, жамиятда қабул қилинган хулқ атвор қоидаларига тўлиқ риоя қилиб келганлиги сабабли муассаса раҳбарияти ва ходимлари томонидан эътирозлар билдирилмаган. Шунингдек, жазони ўташ даврида унга нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланилмаган.
“Барча маҳкумлар каби маҳкум О.А. ҳам фойдали меҳнатга жалб этилган ва 2019 йил 26 июль куни шартнома объектидан ўзбошимчалик билан номаълум томонга кетиб қолган”, - дейилади хабарда.
Ҳозирги кунда унга нисбатан қидирув эълон қилинган ва ушлаш чоралари кўрилган.