Тошкент вилоятнинг икки шаҳрида ҳоким алмашди

Нурафшон шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келган Усмон Раҳимов Олмалиқ шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 авг – Sputnik. Кеча Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг  навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Ҳоким ўринбосарини ёқиб юборган тадбиркор Тошкентга олиб келинди

Шу пайтга қадар Нурафшон шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келган Усмон Раҳимов Олмалиқ шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Шунингдек, шу куннинг ўзида Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ҳам бўлиб ўтди.

Нурафшон шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келган Усмон Раҳимов бошқа ишга  ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

“Toshuyjoy LITI” акциядорлик жамияти бош директори лавозимида ишлаб келган Қаҳрамон Хакимов Нурафшон шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.