Россияда беш нафар 17 ёшли ўсмирлар бешинчи фарзандни дунёга келтирди

Россия статистика идораси маълумотига кўра, ўтган йили беш нафар 17 ёшли қизлар бешинчи фарзандни дунёга келтирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 авг – Sputnik. Россияда ўтган йили беш нафар 17 ёшли қизлар бешинчи фарзандни дунёга келтирганлиги ҳақида статистик маълумот эълон қилинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Фарзандини ҳожатхонага ташлаб кетган аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Шунингдек, 15 ёшли қизларда 919 нафар бола туғилди. Улардан 22 таси иккинчи марта  фарзандли бўлди.

Таъкидланишича, 16 ёшли қизлар 2925 болани дунёга келтирди. Улардан 165 нафари бола оилада иккинчи фарзанд, 9 нафари - учинчи, яна икки бола  - тўртинчи фарзанд бўлди.

Бундан ташқари, 14 ёшли оналарда 190 нафар бола, 13 ёшли қизларда - 34 нафар бола, 12 ёшлиларда - 4 нафар бола дунёга келди.

Олий иқтисодиёт мактабнинг демография институти директори Анатолий Вишневскийнинг сўзларига кўра, Россиянинг баъзи ҳудудларида бундай эрта туғиш ҳолатлари нормал ҳолат ҳисобланади. Репродуктив ёш аёлларда 15 ёшда бошланади.

“Россия – катта мамлакат, агар бу Шимолий Кавказнинг бирон бир жойда бўлса. Албатта, бу қаерда содир бўлаётганлигини билиш керак. <...> Буларнинг барчаси яшаётган муҳит, ота-оналарнинг муносабатига боғлиқ, сиз тақиқлай олмайсиз, ва туғишни тақиқлаш ҳам шарт эмас, шунингдек бола олдиришни (аборт қилиш) ҳам тақиқлаб бўлмайди”, - дейди мутахассис.

Россияда жинсий муносабатга розилик 16 ёшни ташкил қилади. 16 ёшга, яъни вояга етмаган, инсон билан жинсий алоқа учун жиноий жавобгарлик юзага келади.