Ўзбекистонликлар Мустақиллик куни муносабати билан неча кун дам олиши маълум бўлди

Ўзбекистонда Мустақиллик куни байрами муносабати билан ўзбекистонликлар неча кун кетма-кет дам олиши маълум бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 авг – Sputnik. Шу йил Мустақиллик куни байрами муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет тўрт кун дам олади.

Ўзбекистонда “паспорт столлари” дам олиш кунлари қанча фуқарога хизмат кўрсатди?

Бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонида кўзда тутилган.

Фармон талабларига асосан 7 сентябрь — шанба 3 сентябрь — сешанбага кўчирилган.

Мустақиллик куни байрами муносабати билан ҳафтасига беш кун ишлайдиганлар 31 август - 3 сентябрь кунлари дам олади, олти кун ишлайдиганлар эса 1 сентябрь - 3 сентябрь кунлари дам олади.