Кремль ҳудудида Улуғ Ватан уруши давридаги бомба топилди – видео

Кремлнинг Tайницкий боғида таъмирлаш ишларини олиб бориш жараёнида авиабомба топилди.
Sputnik

Кремль 1941-1942 йилларда немис бомбардимончилари томонидан ҳужумга учраган. Куни кеча Кремлнинг Tайницкий боғида таъмирлаш ишларини олиб бориш жараёнида авиабомба топилди. Топилган бомба портламаган ва қалин тупроқ қатлами остида ётган бўлган.

“Ҳозирда бомба Кремль ҳудудидан эвакуацяи қилинган ва йўқ қилинади”, - деди Кремль коменданти Сергей Хлебников.