Россияликлар адолатли иш ҳақи миқдорини маълум қилишди

Тадқиқот жорий йилнинг ёз ойида аҳолиси 500 минг кишидан зиёд бўлган 37 та шаҳарда ўтказилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Россияликлар ойига 66 минг рубль (995 доллар) миқдордаги иш ҳақи адолатли ва муносиб эканлигини маълум қилишди. Бу ҳақда РИА Новости “Сбербанк” компанияси тадқиқотига асосланган ҳолда хабар қилди.

Қайд этилишича, ушбу сумма россияликларга кундалик эҳтиёжларини муносиб равишда қондиришлари, йирик харидларга пул йиғишлари ва келажакдаги режалари учун алоҳида пул ажратиб қўйишларига кифоя қилар экан.

Тадқиқотда иштирок этган эркаклар 68,6 минг рублни, аёллар эса 64,2 минг рублни муносиб иш ҳақи деб билишларини баён қилишган.

Россияда талаб юқори бўлган касблар маълум қилинди

18-30 ёшдаги россияликлар адолатли иш ҳақини 56,2 минг рублга баҳолашган. 40-50 ёшдагилар учун 67,2 минг рубль миқдордаги иш ҳақи адолатли ва муносиб ҳисобланади.

Келтирилган рақамлар яшаш жойига қараб фарқ қилади. Масалан, москваликлар учун муносиб иш ҳақи 99 минг рублни, Санкт-Петербург ва Владивосток аҳолиси эса 77 минг рублни ташкил этади.

Россиянинг Липецк ва Пенза шаҳарлари аҳолиси учун ойига 58 минг рубль иш ҳақи олиш етарли саналади.

Ўзбекистонда қайси касб эгалари энг кўп ойлик олишлари маълум бўлди

Тадқиқот жорий йилнинг ёз ойида аҳолиси 500 минг кишидан зиёд бўлган 37 та шаҳарда ўтказилган. Сўров телефон қўнғироғи асосида амалга оширилган ва унда ҳар бир аҳоли пунктидан камида 350 нафар респондент иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда 2019 йилда талаб юқори бўлган касблар маълум қилингани ҳақида хабар берган эдик.