Мирзиёев нархларнинг кескин ошиб кетишининг олдини олиш бўйича чора кўришни топширди

Навбатдаги йиғилишда Ўзбекистон президенти нархларнинг кескин ошиб кетишининг олдини олиш масаласига алоҳида эътибор қаратди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14 август куни бўлиб ўтган йиғилишда нархларнинг кескин ошиб кетишининг олдини олиш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

“Дастлабки 6 ойда инфляция 5,6 фоизни ташкил қилиб, прогноз кўрсаткичларидан ошмаган. Лекин тарифлар ва нархлар босқичма-босқич бозор механизмларига ўтаётгани боис мутасаддиларга инфляция ўсишининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўриш топширилди”, - дейилади хабарда.

Ўзбекистонда гўшт нархи нега кўтарилмоқда? – россиялик эксперт сабабини айтди

Август ойи бошида ўтказилган йиғилишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш масаласи атрофлича муҳокама қилиниб, бу борада янги тизим жорий этиш белгиланган эди. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилиб, унга тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, тижорат банклари ва суғурта компаниялари бириктирилди.

Электр энергияси ортидан: 15 августдан иситиш тизими ва иссиқ сув нархи ошади

Йиғилишда ушбу янги тизимни жойларда жорий этиш орқали кенг аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг бандлиги ва даромадини ошириш зарурлиги таъкидланди.