Марғилондаги ёнғинда ногирон аёл тириклайин ёниб кетди

Ёнғинни бартараф этиш вақтида уй эгасининг онаси 2-гуруҳ ногирони 1958 йилда туғилган фуқаронинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Фарғона вилояти Марғилон шаҳар Шолдирама МФЙ Муқимий кўчасида жойлашган 29-уйда ёнғин содир  бўлди.

ДЁХХ хабарига кўра, воқеа жойига 5 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар кўрсатилган манзилга соат 11:34 да етиб бориб, соат 11:39 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 12:45 да тўлиқ бартараф этилган.

Хоразмда 15 бош қора мол тириклайин ёниб кетди

Ёнғин хақида кеч хабар берилганлиги сабабли, жанговар бўлинмалар чақирилган манзилга етиб келганида ёнғиннинг майдони кенгайиб кетгани маълум бўлган. Аланга қўшни хонадонларга ўтиб кетиши олди олинган.  

Ёнғин оқибатида уйнинг 200 кв.метр майдонда томи, ички қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

“Ачинарлиси, ёнғинни бартараф этиш вақтида уй эгасининг онаси 2-гуруҳ ногирони 1958 й.т фуқаро М.Т.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган”, - дейилади хабарда.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.