ТОШКЕНТ, 15 авг – Sputnik. Ўзбекистон танкчилари “Танк биатлони” иккинчи дивизиони финал баҳсида ғалаба қозонди.
Ўзбекистон танкчилари жанговар маҳоратларини намойиш қилиб, Вьетнам, Куба ва Уганда ҳарбийларини ортда қолдирди. Ўзбекистон жамоаси финишга биринчи бўлиб етиб келди: танкчилар маррага 1 соат 57 дақиқада келди ва 13 та нишонни яксон қилди.
Мусобақада танкчилар Т-72 Б-3 танкини бошқариш, тўсиқлардан ўтиш, белгиланган нишонларни яксон қилиш ва имкон қадар қисқа муддатда финиш чизиғига етиб келиш вазифасини амалга оширишди.
Эслатиб ўтамиз, 3-17 август кунлари Москва вилоятининг Алабино полигонида “Танк биатлони” мусобақаси ўтказилмоқда. Ўзбекистон танкчилари бу мусобақада биринчи марта иштирок этмоқда.