Қозоғистондаги ЙТҲ 2 нафар ўзбекистонлик аёлнинг умрига зомин бўлди

Туркистон вилоятида Олмаота-Тошкент-Термиз автотрассасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Олмаота-Тошкент-Термиз автотрассасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

ТИВ Санкт-Петербургда зўрланган ўзбекистонлик аёл тўғрисида расмий маълумот берди

ТИВ хабарига кўра, ЙТҲ оқибатида 3 киши, жумладан, 2 нафар йўловчи – Ўзбекистон фуқаролари М.И. ва Г.Т. вафот этган.

Ҳозирда ЙТҲ бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, бош консулхона вазиятни назоратга олган ва марҳумаларнинг жасадларини ватанга юбориш бўйича уларнинг оила аъзоларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатмоқда.