ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Тошкент шаҳрида танишини ўласи қилиб дўппослаган фуқаро қўлга олинди.
ИИВ хабарига кўра, Мирзо Улуғбек тумани Қайнарсой кўчасида яшовчи 40 ёшли А.Л. уйида ўзаро жанжал туфайли таниши, Гёте кўчасида яшовчи 52 ёшли Ҳ.М.нинг боши ва қорин қисмига уриб-тепиб жароҳат етказган.
Натижада Ҳ.М. касалхонага келтирилганида вафот этган. А.Л. ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.