Ўзбекистонда хусусий бандлик агентликлари “элакдан ўтказилади”

Ўзбекистонда хусусий бандлик агентликлари фаолияти текширувдан ўтказилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 авг – Sputnik. Бандлик ва меҳнат муносабатлари  вазирлиги фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида айрим Хусусий бандлик агентликларининг фаолиятини текшириш режалаштирмоқда. Бу ҳақда ушбу вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Меҳнат вазири мажбурий меҳнатнинг ҳашардан фарқини тушунтирди

Хабарда айтилишича, республикада лицензияга эга 61 та Хусусий бандлик агентликлари фаолият юритаётган бўлиб, айрим Хусусий бандлик агентликлари томонидан фуқароларга ишга жойлашиш борасида хизматлар кўрсатилиши учун улардан олдиндан 100% тўловларни амалга ошириш талаб этилмоқда ва ундирилган тўловлар эвазига фуқароларни ишга жойлаштириш хизматлари кўрсатилмай қолмоқда.

Натижада фуқаролар томонидан Хусусий бандлик агентликларига тўлаган маблағларини қайтариш талаб этилганда, ушбу маблағлар қайтарилмаяпти ёки хизматлар кўрсатилмаган бўлсада, маблағларнинг маълум бир қисми асоссиз ушлаб қолинмоқда.

“Текшириш якуни бўйича қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган Хусусий бандлик агентликларининг лицензиясини тўхтатиш, тугатиш, бекор қилиш масаласи кўриб чиқилади, шунингдек Низом ва Битим талабларини бузган Хусусий бандлик агентликлари бўйича тўпланган ҳужжатлар ва маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади”, - дейилган хабарда.