Хўжанд колониясидаги исён ташкилотчиси умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинди

Тожикистоннинг Хўжанд шаҳридаги қаттиқ тартибдаги колонияда 2018 йил 8 ноябрда маҳбуслар исён кўтарди. Исён оқибатида 21 нафар маҳбус ва 2 нафар қамоқхона ходими ўлдирилди. Бундан ташқари, 5 нафар соқчи оғир ярадор бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Тожикистон Олий суди Хўжанд колониясида уюштирилган исён ташкилотчиларидан бири Амирали Давлатовни умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

“Ушбу колониядаги исёнда иштирок этган Амирали Давлатов ва 32 нафар бошқа маҳкумлар одам ўлдириш, озодликдан маҳрум қилиш жойларида тартибсизлик келтириб чиқариш, соғлиққа оғир жароҳат етказиш, ҳукумат вакилига қаршилик кўрсатиш айблови билан қўшимча 15 йилдан умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинди”, - дея маълум қилган прокуратура вакили агентликка.

Тожикистон қамоқхонасидаги тўқнашувда 29 киши ҳалок бўлди

Прокуратура вакилининг сўзларига кўра, Хўжанд шаҳридаги қаттиқ тартибдаги колонияда содир бўлган исёнда иштирок этганлар устидан суд жараёни март ойида бошланган ва ёпиқ тарзда ўтказилган. Тергов маълумотларига қараганда, улар тартибсизликларга тўрт ой давомида тайёргарлик кўришган. Исён ташкилотчиси режасига кўра, Давлатов ўша кеча яқинлари билан учрашишга келган маҳкумлар хотинларини гаровга олиши керак бўлган. Бироқ кутилмаганда чироқ ўчганлиги боис у ўз режасини амалга ошира олмаган.

Тожикистоннинг Хўжанд шаҳридаги қаттиқ тартибдаги колонияда 2018 йил 8 ноябрда маҳбуслар исён кўтарди. Исён оқибатида 21 нафар маҳбус ва 2 нафар қамоқхона ходими ўлдирилди. Бундан ташқари, 5 нафар соқчи оғир ярадор бўлди. Сўғд вилояти махсус хизмати ходимлари исённи бостиришга муваффақ бўлган.