Самарқанд вилоятида сектор раҳбарларини рағбатлантириш тартиби ишлаб чиқилди

Самарқанд вилоятининг туман ва шаҳар ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом тайёрланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. “Самарқанд вилояти туман ва шаҳар секторлари раҳбарларининг ҳудудларни комплекс ривожлантиришдаги жавобгарлигини ошириш ва юқори натижаларга эришган раҳбарларни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

Самарқандда ҳайдовчини жароҳатлаб, автомашинани олиб қочган йўловчилар қўлга олинди

“Секторлар раҳбарларининг асосий вазифалари этиб белгиланган:

- уй-жой коммунал ва йўл хўжалиги, энергия, сув ва иссиқлик таъминоти, транспорт қатнови, архитектура, арзон уй-жойлар қуриш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, намунавий маҳалла ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини шакллантириш соҳасидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш бўйича аниқ мақсадга қаратилган тадбирларни ўтказиш;

- ижтимоий муҳофазанинг манзиллилиги, истеъмол бозорида нархларнинг барқарорлиги, ижтимоий соҳа объектлари, энг аввало, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа муассасаларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш;

- ҳудудларни жадал иқтисодий ривожлантириш, шу жумладан, уларнинг табиий, иқтисодий ва инсон салоҳиятидан самарали фойдаланиш, қурилиши тугалланмаган объектлардан, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш ва ер майдонларидан оқилона фойдаланиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисми ва ҳудуднинг экспорт имкониятларини кенгайтириш, жойларда замонавий бозор инфратузилмасини ташкил этиш, хизмат кўрсатиш, туризм соҳаларини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

- деҳқон хўжаликлари, томорқа учун ажратилган ерлардан мақсадли фойдаланиш, мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа фаолият турларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишда фермер хўжаликларига кўмаклашиш бўйича чоралар кўриш;

Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев 13 йилга қамалди

- фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорликда ҳуқуқбузарликларни, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида профилактика қилиш ҳамда уларни барвақт олдини олиш бўйича таъсирчан ишларни ташкил этиш.

“секторларга бириктирилган ҳудудларларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишларни сифатли ташкил этиш ва улар самарадорлиги учун тегишли сектор раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади”, - дейилган ҳужжатда.

Лойиҳага Самарқанд вилоятининг туман ва шаҳар ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом илова қилинган.

Баҳолаш натижаларига кўра туман ва шаҳарлар кесимида энг юқори кўрсаткичга эришган 3 та сектор раҳбарлари жамлаган балига тегишинча:

- кейинги баҳолаш даврига қадар лавозим маошининг 200 фоизи миқдоридаги шахсий устамалар белгилаш;

- республика ҳудудида жойлашган санатория-соғломлаштириш масканларига сектор раҳбари ва унинг оила аъзоларига бепул йўлланмалар бериш;

- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн баравари миқдоридаги бир марталик пул маблағлари бериш билан рағбатлантирилади.