ФХХ раҳбари: террорчилар Россияда чет эл талабаларини ўз сафларига ёллашга уринишмоқда

Россия Федерал хафвсизлик хизмати (ФСБ) раҳбари Александр Бортников террорчилар Россияда чет эл талабаларини ўз сафларига ёллашга уринишаётганини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Россия Федерал хафвсизлик хизмати (ФСБ) раҳбари Александр Бортников халқаро террорчилар Россия олийгоҳларида таълим олаётган хорижий талабаларни ўз сафларига ёллашга уринишаётганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

ИШИД Сурия ва Ироқда ўз кучини тикламоқда – Пентагон

“Халқаро террорчилик ташкилотлари вакиллари Россияда бўлган мигрантлар ҳамда Россия олийгоҳларида таҳсил олаётган хорижий талабаларни террорчилик фаолиятига жалб қилиш ва ёллашга уринишда давом этмоқдалар”, - деди Бортников Миллий террорчиликка қарши қўмита мажлисида.

Бортников мигрантлар ўртасида радикал кайфиятлар тарқалишини олдини олиш мақсадида қўшимча чоралар кўриш, ушбу муаммони ҳал қилишда федерал ижро этувчи ҳокимият раҳбарларининг эътиборини ошириш ва уни ҳал қилишни шахсий назоратга олиш кераклигини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, “Альфа” антитеррор махсус кучлар собиқ қўмондони Юрий Погиба террорчилар жуда ёшариб кетганини маълум қилганди. Унинг айтишига қараганда, террорчилар ёлловчилари учун айнан ўсмир ёшда бўлган ёшлар билан ишлашдан манфаатдор. Чунки ушбу ёшда болалар оғриқдан ва ўлимдан қўрқмайди, қаҳрамон бўлишни истайди.