Атамбаевга қотиллик айблови қўйилди

Агар суд Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни айбдор деб топса, у умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилиниши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев одам ўлдириш ва бошқа қатор оғир жиноятларни содир этишда айбланмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Қирғизистон МХДҚ раҳбари Атамбаевни давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда айблади

Аниқлик киритилишича, Атамбаев одам ўлдиришдан ташқари оммавий тартибсизликлар уюштириш, гаровга олиш ва ҳукумат вакилига нисбатан таҳдид ёки зўравонликда айбланмоқда. Агар суд Атамбаевни айбдор деб топса, у умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистоннинг собиқ президенти 26 августгача ҳибсга олинган.