Танклар тўқнашуви: Тожикистон жамоаси беллашувдан четлаштирилди

“Танк биатлони” беллашувининг ярим финал босқичида Тожикистон жамоаси кутилмаганда дисквалификация қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 авг – Sputnik. “Танк биатлони” беллашувида Тожикистон жамоаси 8-чи ўринни эгаллади. Ҳайъат қарорига асосан тожикистонлик танкчилари жамоаси биринчи ярим финал босқичида дисквалификация қилинди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон'га Армия ўйинлари жамоа вакили Махмадали Ашуров маълум қилди.

Ўзбекистон жамоаси “Танк биатлони”да энг яхши натижа билан ярим финалга чиқди

Унинг сўзларига кўра, Тожикистон жамоасига кейинги ўйинларда иштирок этиш тақиқланмади. Бироқ бу ҳақда қарор мамлакат раҳбарияти қабул қилади.

“Армия ўйинлари ҳар йили ўтказилади. Жамоанинг иштирок этиши мамлакат раҳбарияти қарорига боғлиқ. “Танк биатлони” ўйинида Уганда ва Тожикистон жамоалари танклари тўқнашув юз бергани учун жамоа дисквалификация қилинди. Шунга қарамай, Россия бизга келгуси ўйинларда иштирок этишни тақиқламади”, - деди Ашуров.

Ашуровнинг сўзларига кўра, тожикистонлик танкчилар рақиб танкини кўрмай қолгани учун тўқнашув юз берди. Ўйин қоидаларига кўра, танклар тўқнашиб кетса, жамоа дисквалификация қилинади.

Тожикистон жамоаси ярим финалда охирги 8 - чи ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, “Танк биатлони” мусобақасининг иккинчи гуруҳида биринчи босқич якунларига кўра, Ўзбекистон танкчилари Судан, Зимбавбе ва Ангола жамоаларини ортда қолдириб, энг яхши натижа билан ярим финалга йўл олганди.