Медведев Ариповга: тез-тез учрашиб турибмиз ва бу яхши

Россия ва Ўзбекистон бош вазирлари Туркманистондаги биринчи Каспий иқтисодий форуми доирасида учрашишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Россия бош вазири Дмитрий Медведев бу йил ҳамкасби Абдулла Арипов билан тез-тез учрашиб тураётгани таъкидлади ва бу икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг барқарор ривожланиши гарови эканини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

“Бу йил сиз билан тез-тез учрашиб турибмиз ва бу яхши. Бу Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларнинг барқарор ривожланиши гаровидир”, - деди Медведев Арипов билан учрашув чоғида.

Шунингдек, у бугунги учрашув нафақат форум билан боғлиқ мавзуларни, балки икки томонлама ҳамкорлик, илгари олий дарадажа келишилган шартномалар бажарилишини муҳокама қилишга имкон беришини қайд этди.

Абдулла Ариповга Москва вилоятини бошқариш тизими намойиш этилди

Арипов икки томонлама ҳамкорлик янги босқичга кўтарилганини қайд этиб, жорий йилнинг январь-июль ойида товар айирбошлаш ҳажми 15 фоизга ўсгани ва йил охирига келиб олти миллиард долларни ташкил этишини қўшимча қилди.

У яқинда Россия ҳукумати ташаббуси билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорти учун ҚҚСнинг янги кўрсатгичи қабул қилинганини эслатиб ўтди.

“Умид қиламизки, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари бундан фойдаланишади ва Россия бозорига энг сифатли ва фойдали маҳсулотларни етказиб беришади”, - деди Ўзбекистон бош вазири.

Медведев ва Арипов Москвада учрашув ўтказади

Эслатиб ўтамиз, авалроқ Абдулла Арипов Москва вилоятида Дмитрий Медведев билан учрашиб, бу ерда қўлланилаётган замонавий бошқарув технологиялари билан танишгани хабар қилинган эди.

Ундан илгарироқ эса Дмитрий Медведев Хоразм вилоятига Ўзбекистон – Россия қўшма комиссиясининг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун ташриф буюриб, Абдулла Арипов билан бўлган музокаралар чоғида мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга оид режаларни маълум қилган эди.