Киевда номаълум шахслар Пётр Порошенкога тухумлар отишди

Давлат терговлар бюроси биносидан чиқаётган вақтида Пётр Порошенкога номаълум шахслар тухумлар отишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 авг – Sputnik. Давлат терговлар бюроси биносидан чиқаётган вақтда Пётр Порошенкога номаълум шахслар тухум отишди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Порошенко оиласи билан Украинани тарк этди

Таъкидланишича, тухумлар журналистлар ва Порошенко тарафдорлар ва полициячиларга тегди.

Порошенко “Прямой” телеканали сотилишида солиқлардан қочиш ҳолати бўйича юритилаётган жиноий иши юзасидан сўроққа келганди. Сўроқ сал кам 3 соат давом этди. Бундан кейин собиқ президент журналистлар билан суҳбатлашди.

Киевда номаълум шахслар Пётр Порошенкога тухумлар отишди

Адвокат Игорь Голованнинг сўзларига кўра, Порошенкога “Кузница на Рыбальском” заводини сотилиши бўйича қўзғатилган иш юзасидан қўшимча далилларни берди.