Гурбангули Бердимуҳамедов қўшни давлатларга таклиф билан чиқди

Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳрида биринчи Каспий иқтисодий форуми иш бошлади. Унда Ўзбекистон, Россия, Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Болгария ҳукумат раҳбарлари бошчилигидаги делегациялар иштирок этмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Каспий иқтисодий форумида қўшни давлатларга “Каспий” инновацион шаҳрини барпо этишни таклиф қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

“Ўзавтосаноат” АЖ маҳсулотларини Туркманистонда тақдим этди

“Биз технологик ва инновацион старт учун ҳақиқатан ҳам муҳим платформани шакллантириш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Шу мақсадда халқаро инновацион-технологик марказ барпо этишни таклиф қиламиз. Уни “Каспий” инновацион шаҳри деб аташ мумкин. Бу ерда, ўзига хос ғоялар лабораториясида, Каспийбўйи ҳамда бошқа давлатлар олимлари, фундаментал ва амалий фан мутахассислари Каспий учун янги технологик режа яратиш устида биргаликда иш олиб бормоқдалар”, - деди Бердимуҳамедов форумининг очилишида сўзлаган нутқида.

Бердимуҳамедов сўзларига кўра, инновацион шаҳарда рақамли кластерлар яратилади.

Туркманистон етакчиси бундай шаҳарни қаерда барпо этиш мумкин эканлигига аниқлик киритмаган.

Бироз илгари Туркманистондаги ушбу форум доирасида Россия ҳукумат раҳбари Дмитрий Медведев ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов учрашишгани хабар қилинган эди.