Афсоналар “Пахтакор-79” жамоаси хотирасига бағишланган ўйинда майдонга тушишди

Тошкентда “Пахтакор-79” жамоаси хотирасига бағишланган бадиий дастур ва ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Собиқ СССР терма жамоаси ва “Пахтакор” жамоаси афсоналари ўзаро баҳс олиб боришди.
Sputnik

Тошкентда “Пахтакор-79” жамоаси хотирасига бағишланган бадиий дастур ва ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Собиқ СССР терма жамоаси ва “Пахтакор” жамоаси афсоналари ўзаро баҳс олиб боришди.

Учрашувдан аввал 1979 йил 11 август куни авиаҳалокат натижасида ҳаётдан кўз юмган футболчилар хотирасига бағишлаб бадиий дастур намойиш этилди. Унда жамоа аъзоларини ёдга оладиган чиқишлар ва қўшиқлар ижро этилди. “Голос.Дети” лойиҳасининг иккинчи мавсуми ғолибасига Сабина Мустаева спортчилар хотирасига бағишлаб, “Оле-Оле!” қўшиғини ижро этди. Танаффус чоғида “Пахтакор-79” жамоаси хотирасига атаб ишланган турли видеороликлар намойиш этиб турилди.

Афсоналар “Пахтакор-79” жамоаси хотирасига бағишланган ўйинда майдонга тушишди

Кириш чипталари стадион олдида бепул тарқатилди.

Афсоналар “Пахтакор-79” жамоаси хотирасига бағишланган ўйинда майдонга тушишди

Ҳар икки жамоа аъзолари маҳоратлари ҳалигача юқори эканини кўрсатишга интилишди. Беллашув дўстона 4:4 ҳисобида якунланди. "Пахтакор"дан Азамат Абдураимов, собиқ СССРдан Игорь Беланов хет-трикка эришди. Равшан Бозоров ва Дмитрий Кузнецов ҳисобига эса биттадан гол ёзилди.

Афсоналар “Пахтакор-79” жамоаси хотирасига бағишланган ўйинда майдонга тушишди

Ҳакамлар: Б.Ҳайдаров, К.Смирнов, Б.Тоғаев, Ш.Пўлатов.

Sputnik Ўзбекистон тайёрлаган лавҳада ўйиннинг ёрқин лаҳзаларини томоша қилишингиз мумкин.