Москвада Қурбон ҳайити намозида 240 мингга яқин киши иштирок этди

Бугун мусулмонларнинг энг улуғ айёмларидан бири Қурбон ҳайити бутун дунё бўйлаб кенг нишонланмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Москвада Қурбон ҳайити намозида 240 мингга яқин киши иштирок этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Мусулмонлар Қурбон ҳайити намозини Москвадаги тўртта масжид ва унинг атрофида ҳамда масжидлардан ташқари яна иккита майдонда адо этишган.

Хабарда таъкидланишича, тадбир кўнгилдагидек ва ҳеч қандай кўнгилсиз воқеа ва ҳодисаларсиз ўтган.

Энг улуғ айём: Тошкентда Қурбон ҳайити қандай нишонланмоқда

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистонда ҳам Қурбон ҳайити кенг нишонланмоқда.