Ўзбекистонда ҳаво салқинлади

Бир муддат олдин синоптикларнинг ҳаво салқинлаши ҳақидаги башорати ўзини оқламаган эди. Аммо бу сафар улар ҳақ бўлиб чиқди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 авг - Sputnik. Ўзбекистонда ҳаво салқинлади. Синоптикларнинг 9-августдан ҳаво ҳарорати пасайиши тўғрисидаги башорати ўзини оқлади, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Аномал жазирама! 2019 йилда қандай об-ҳаво кузатилади - олимлар прогнозлари

Синоптиклар 9 августдан ҳаво ҳарорати 41 даражадан 36 даражага пасайишини башорат қилган эдилар. Кечаси ҳаво ҳарорати атиги 21 даража бўлиши кутилмоқда.

Шу билан бирга қуёшли кунлар сақланиб қолиши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, июль ойи охирида метеорологлар ҳаво салқинлаши ҳақида башорат қилган эди, аммо бу башорат амалга ошмаганди.

Июль ойи охири ва ҳатто августнинг боши Ўзбекистонда жуда иссиқ кечди ва ҳатто янги рекордлар ўрнатилди.