Ўзбекистонда Қурбон Ҳайити байрами кунлари қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

Қурбон Ҳайити байрами кунлари Тошкентдан Урганч ва Самарқандга қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 авг – Sputnik. Қурбон Ҳайити байрами кунлари пойтахтдан Урганч ва Самарқандга қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади, деб хабар қилди “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати.

Ўзбекистон поездлари дунёнинг энг тезюрар поездлари рейтингидан жой олди

Қурбон ҳайити байрами кунлари кўпроқ йўловчиларга хизмат кўрсатиш мақсадида Тошкент-Урганч-Тошкент йўналишида 556/555 сонли қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади.

Тошкент – Урганч йўналишида ҳаркатланадиган 556 – сонли қўшимча поезд 9, 11, 13 - август кунлари Тошкент жанубий вокзалидан кундузи соат 14:22 да, Урганч-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 555-сонли қўшимча поезд 10,12,14 - август кунлари Урганч вокзалидан эрталаб соат 10:10 да жўнайди.

Шунингдек, 09.08.2019 йилдан бошлаб, Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида қўшимча 764/763 сонли “AFROSIYOB” юқори тезликда ҳаракатланувчи поездининг қатновлари йўлга қўйилади.