“Космонавтлар” станциясида метро поезди тутаб кетди

“Космонавтлар” станциясида содир бўлган ҳолат бўйича маълумот берилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 авг – Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати  “Космонавтлар” станциясида содир бўлган ҳолат бўйича маълумот берди.

Самарқандда енгил метро қурилади

"Бугун, 9 август куни, соат 08:55 ларда, Тошкент метрополитенининг “Космонавтлар” станциясининг иккинчи йўл бўйлаб ҳаракатланаётган 37-сонли ҳаракат таркибида техник сабабларига кўра асосий ҳаво тарқатувчи мосламасида носозлик пайдо бўлганида колоканинг ўз-ўзидан автоматик тўхташига олиб келди ва тутун пайдо бўлишига сабаб бўлди", - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, носозлик 5 дақиқада батараф этилди ва бу ҳолат Тошкент метрополитенинг поездлар ҳаракати жадвалига таъсир этмади.