ТОШКЕНТ, 9 авг – Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Алмазбек Атамбаевнинг жиноий иш доирасида тасвирга олинган фото сурати тарқалди.
Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.
Қирғизистоннинг собиқ раҳбари Алмазбек Атамбаев коррупцияда айбланмоқда, у 26-август санасига қадар СИЗОга юборилган.
Алмазбек Атамбаев куни кеча, 8 август куни махсус операция давомида қўлга олинган эди.
Юрист сўзларига кўра, ИИВ собиқ президентни у ҚР Жиноят кодексининг "Коррупция" ҳақидаги 319-моддасини бузганликда айбланаётгани ҳақида огоҳлантирган. Вазирликнинг ўзи бу борада сал кечроқ изоҳ беришларини маълум қилган.
Қирғизистон ИИВ матбуот хизмати айни вақтда Бишкекда тунда собиқ-президент Атамбаевнинг 40 нафар тарафдорлари қўлга олингани ҳақида баёнот берган.