Атамбаев СИЗОда, 40 нафар тарафдорлари эса қўлга олинди

Қирғизистоннинг собиқ президенти 26 августгача ҳибсга олинган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 авг - Sputnik. Қирғизистоннинг собиқ раҳбари Алмазбек Атамбаев коррупцияда айбланмоқда, у 26-август санасига қадар СИЗОга юборилган, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон.

Алмазбек Атамбаев ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинди

Эслатиб ўтамиз, Алмазбек Атамбаев куни кеча, 8 август куни махсус операция давомида қўлга олинган эди.

Юрист сўзларига кўра, ИИВ собиқ президентни у ҚР Жиноят кодексининг "Коррупция" ҳақидаги 319-моддасини бузганликда айбланаётгани ҳақида огоҳлантирган. Вазирликнинг ўзи бу борада сал кечроқ изоҳ беришларини маълум қилган.

Қирғизистон ИИВ матбуот хизмати айни вақтда Бишкекда тунда собиқ-президент Атамбаевнинг 40 нафар тарафдорлари қўлга олингани ҳақида баёнот берган.