UzSungwoo Peugeot билан экспорт лойиҳасини ишга туширади

UzSungwoo Peugeot билан экспорт лойиҳасини ишга туширишни режалаштирмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. UzSungwoo МЧЖ Peugeot компанияси билан экспорт лойиҳасини жорий йилнинг октябрь ойидан ишга туширади. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилмоқда.

UzAuto Motors сентябрь охирига қадар автомобиль ишлаб чиқаришни тўхтатади

Компания вакилининг сўзларига қараганда Peugeot автомобиллари учун 52 номдаги қуйма деталлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш режалаштирилган.

UzSungwoo МЧЖ - юқори технологияли асбоб-ускуналар билан жиҳозланган енгил автомобиллар учун штампланган ва пайвандланган автомобиль қисмларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган ташкилот.