ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. Тошкент шаҳри ҳокимиятининг хабар беришича, “Gastro Bazaar” фестивали ўтказилиши муносабати 8-11 август кунлари кўчаларнинг қуйидаги қисмлари барча турдаги транспорт воситалари учун вақтинча ёпилади:
- Матбуотчилар кўчасининг Буюк Турон кўчаси билан туташган чорраҳасисдан бошлаб Нуронийлар кўчаси кесишмасигача бўлган қисми;
- Бухоро кўчасининг “Hugo boss” дўкони ёнидан то Нуронийлар кўчаси кесишмасигача бўлган қисми;
- Зарафшон кўчасининг Ислом Каримов кўчаси кесишмасидан Сайилгоҳ кўчасигача бўлган қисми.