Энг фойдали мева маълум қилинди

Бу мевани ҳар куни истеъмол қилиш кўплаб хасталикларнинг ривожланишини олдини олади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Мутахассислар ўрикни энг фойдали мева деб аташди. Ўрикни ҳар куни истеъмол қилиш кўплаб хасталикларнинг ривожланишини олдини олади. Бу ҳақда “Известия” нашри хабар қилди.

Олимлар тиш учун зарарли ичимликларни маълум қилишди

Шифокорларнинг қайд этишича, ўрик юрак-қон томир тизими ёки буйрак касалликларидан азият чекувчи кишилар учун жуда фойдали ҳисобланади.

Шунингдек, бу мева ҳомиладор аёллар учун ҳам фойдали.

Хабарда ўрик кам калорияли маҳсулот экани, бироқ шунга қарамасдан унинг таркибида холестеринни пасайтириб, бутун организмнинг ҳаётий фаоллигини оширадиган фойдали моддалар мавжудлиги қайд этилган.

Қолаверса, ўрик организмдан токсин ва шлакларни чиқариб ташлаш хусусиятига эга. Диетологлар ортиқча вазнга қарши курашишда ўрикнинг ўрни беқиёс эканини таъкидлашган.