Тошкентда Қурбон ҳайити куни автобуслар соат 4:30дан иш бошлайди

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 11 август куни кенг нишонланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 авг – Sputnik. Тошкентда  11 август, Қурбон ҳайити куни автобуслар соат 4:30дан йўналишларга чиқарилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар қилди.

Ҳайит намози қандай ўқилади - видео

Қайд этилишича, бу пойтахт аҳлига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Жоме масжидлари атрофида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ мутасадди ходимларининг 5:00 дан 8:00 гача навбатчилиги ташкил этилади. Жоме масжидлари олдидан ўтувчи йўлларда ҳаракат вақтинча чекланган тақдирда автобусларни мазкур ҳудудга яқин, йўловчилар учун қулай бўлган йўллардан ўтказиш чоралари кўрилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон шаҳарларида Ҳайит намозини адо қилиш вақтлари маълум бўлгани хабар қилинган эди.