Ўзбекистонга энг машҳур Instagram-блогерлари келади

Ўзбекистонда 22-27 август кунлари World Influencers Congress анжумани ўтказилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 авг – Sputnik. Ўзбекистонга август ойи якунида юзга яқин Instagram-блогерлари ташриф буюришади, деб хабар қилди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

Меҳмонлар 22-27 август кунлари World Influencers Congress анжуманига келади.

Блогерлардан Сюзанна Бруx, у 13 миллион обуначиларга эга. Блогер ўз саҳифасида Греция, Франция, Италия, Сингапур, Германия, Чехия, АҚШ, Австрия ва Японияга сайёҳатлар ҳақида ҳикоя қилади.

Шунингдек, Ўзбекистонга мода олами ва шопинг ҳақидаги Senstylable блог асосчиси Рейта Хакаж келади.

Бундан ташқари, ўзбекистонликлар Равана Бин Хусайна, бьюти-блогер Садаф ва фотосуратчи Алтуга Галипани кўриши мумкин.

Тадбирнинг асосий мақсади туризмни ривожлантириш, блогерлар глобал тармоғини кенгайтиришга доир ғоялар ва илғор усуллари билан ўзаро алмашиш учун платформа яратиш кўзда тутилган.