Ўзбекистон ҳарбийлари Зимбабве жамоаси устидан ғалаба қозонди

Ўзбекистон "АрМИ-2019"даги танк биатлонида Зимбабве жамоаси устидан ғалаба қозонди. Ҳарбийлари танк ва гранатомет нишонларини йўқ қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 авг – Sputnik. Ўзбекистон жамоаси "АрМИ-2019"даги танк биатлонида иккинчи дивизион еттинчи пойгада Зимбабве жамоаси устидан ғалаба қозонди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Ўзбекистон жамоаси танк бўйича учта нишондан биттасини, шунингдек гранатомет бўлинмасини йўқ қилди. Бироқ ўзбекистонликлар рақибнинг шартли вертолётини яксон қила олмади.

Ўзбекистон ҳарбийлари Зимбабве жамоаси устидан ғалаба қозонди

Ўзбекистон ҳарбийлари учта штраф айланмасидан ўтиб, Зимбабве жамоасидан 22 дақиқа олдин маррага етиб келди.  

Халқаро армия ўйинларининг “Танк биатлони” 3-17 август кунлари Москва вилояти Алабино полигонида ўтказилмоқда.

Ҳарбий экипаж отишма пойгаси, сув тўсиқларини енгиб ўтиш ва жанговар тайёргарлик бўйича куч синашади.