ИШИД Сурия ва Ироқда ўз кучини тикламоқда – Пентагон

АҚШ мудофаа идораси баёнотида айтилишича, террорчилик уюшмаси сафида 18 минг киши бор.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 авг – Sputnik. “Ислом давлати”* террорчилик уюшмаси охирги вақтларда Сурия ва Ироқда ўз кучини мустаҳкамламоқда. РИА Новости Пентагон баёнотига асосан хабар қилди.  

Трамп Европага минглаб ИШИД жангарилари билан таҳдид қилди

ИШИД мустаҳкамланиши ҳақида хулоса АҚШ мудофаа вазирлиги бош инспектори Глен Файн баёнотида ёзилган.

Унда ИШИД террорчилик ташкилоти Ироқда ўз позициясини мустаҳкамлаётгани ва Сурияда яна жангларни амалга оширишга тайёргарлик кўраётгани айтилган.

“Чорак давомида ИШИД Сурия ва Ироқ ҳудудида қотиллик, ҳудкуш-террорчилар ҳужуми, одамларни гаровга олиш ва қишлоқ хўжалик объектларини ёқиб юбориш ишлари билан шуғулланди. Гуруҳ Сурияда “тикланаётган ячейка”ларни ташкил қилиб, қўмондонлик пунтларини кенгайтиришга ҳаракат қилди”, - дейилган баёнотда.

Пентагон маълум қилишича, террорчилик уюшмаси сафида 18 минг киши бўлиши мумкин. Шунингдек, ИШИД ўзининг молиявий тармоғини қайта тикламоқда.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот