ТОШКЕНТ, 6 авг – Sputnik. Қорақалпоғистонда Қизил китобга киритилган жайронларни овлаган браконьерлар қўлга олинди.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси хабарига кўра, Тахтакўпир тумани “Қоӊыраткөл” ОФЙда фуқаролар М.Д., Т.М., А.Ж. ҳамда Қ.Қ. бошқарувидаги УАЗ-469 маркали автотранспорт тегишли тартибда тўхтатилган. Биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлими ходимлари томонидан автотранспорт текширилганда Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 3 бош отиб ўлдирилган жайрон, ов қуроли борлиги аниқланган.
Қайд этилишича, фуқаро Қ.Қ.га тегишли бўлган ИЖ-58 2х12 калибрли № Р-05351-сон ов қуроли, прожектор, ўқ ва ўқ қаторлар, 3 бош жайрон ашёвий далил сифатида олинган.
Ўзбекистонлик қарийб 4,4 млрд сўмлик сайғоқ шохларини Россияга олиб чиқишга уринди
Ҳозирда ҳозирда табиатга етказилган зарар ва жарима миқдори аниқланмоқда.