Юлдуз Усмонова ва Шабнам Сурайё биргаликда Тожикистонда концерт беради

Юлдуз Усмонова ва Шабнам Сурайё биргаликда 11 август куни Хўжанддаги “Равшан” ресторанида концерт беради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 авг – Sputnik. Эстрада юлдузлари Юлдуз Усмонова ва Шабнам Сурайё 11 август куни Хўжандда концерт беради.  

Бу ҳақда Шабнам Сурайё Instagram саҳифасида маълум қилди.

Концерт “Равшан” ресторанида соат 19:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал хонандалар ўзбек ва тожик тилида Tarolla Dall қўшиғини дуэт куйлашди. Ушбу қўшиққа мусиқани Юлдуз Усмонова ёзди.