Тошкентдаги “Бўрижар” каналидан бедарак йўқолган эркакнинг жасади топилди

Эркак 1 август куни бедарак йўқолган шахс сифатида қидирувга берилган Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилган 27 ёшли фуқаро бўлиб чиққан.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 авг – Sputnik. 5 август куни 102 рақамига 31 ёшли Б.Р.дан Чилонзор тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи “Бўрижар” каналида эркак кишининг танасини кўрганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

Қорақалпоғистонда Қизил китобга киритилган жайронларни овлаган браконьерлар қўлга олинди

ФВВ қутқарувчилари танани сувдан чиқариб олишган ва кейинчалик у 1 август куни бедарак йўқолган шахс сифатида қидирувга берилган Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилган 27 ёшли А. М. эканлиги аниқланган.

Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётгани хабар берилмоқда.