Қозоғистон пойтахтида нечта мигрант жавобгарликка тортилди

Нур-Султон полиция департаменти миграция бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Ербол Махметов Қозоғистон пойтахтида миграция қонунчилигига риоя этиш аҳволи ҳақида Sputnik Қозоғистонга маълум қилди.
Sputnik

Махметовнинг сўзларига кўра, мамлакатда бўлиш муддатини бузиш ҳолати бўйича 460 киши маъмурий жавобгарликка тортилди. Маҳаллий ижро органининг рухсатномасиз шаҳар ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга оширган 171 кишига чора кўрилди.  

Миграция қонунчилиги асосан яқин хориж ва МДҲ фуқаролари томонидан бузилмоқда. Хусусан, энг кўпи – Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ташкил қилмоқда. Асосий контингент – ўзбекистонликлар.

Миграция хизмати ходимлари ҳар куни рейд ўтказмоқда ва қонунбузарларни аниқламоқда. Айримлар маъмурий жаворгарликка тортилса, бошқалар эса депортация қилинмоқда. Мигрантлар  энг кўп қурилиш объектлар, бозорлар ва дўконларда миграция қонунчилигига риоя қилмаган ҳолда меҳнат қилмоқда.

Мутахассиснинг тўлиқ изоҳини қуйидаги подкаст орқали рус тилида тинглашингиз мумкин.

Қозоғистон пойтахтида нечта мигрант жавобгарликка тортилди