Покистонда оила Қурбон ҳайити байрамида пулни тежаш усулини топди

Бутун дунё мусулмонлари Қурбон ҳайити байрамига тайёргарлик кўрмоқда.
Sputnik

Покистонда ҳам тараддуд ишлари бошланди. Бу ерда айрим оилалар ўз уйида ҳўкиз боқади. Бу уларнинг иқтисод қилиш усули ҳисобланади: чунки байрамдан олдин нархлар кескин кўтарилади.

Карачи шаҳрида Эйяз оиласи ўз уйи томида ҳўкиз боқади. Байрамдан бир ҳафта олдин кран ёрдамида жонивор пастга туширилади. Ҳар йили буни томоша қилиш учун кўплаб одамлар тўпланади.